Европанинг энг йирик спорт Интернет телевидениеси Ўрта Осиё, Boltиқ ва МДҲ давлатларида Испания чемпионатини намойиш этади, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Laola1.tv’да Бундеслигадан сўнг Ла Лига кўрсатилади. Каналда 21 август, жума куни «Малага» ва «Севилья» ўртасидаги ўйин билан очиладиган футбол бўйича Испания чемпионатининг барча учрашувларини бепул кўриш мумкин.
Испания стадионларидан тўғридан-тўғри олиб бериладиган ва инглиз тилида шарҳланадиган ўйинларни Латвия, Литва, Эстония, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аҳолиси томоша қилиши мумкин.
Изоҳ (0)