General Motors автоконцерни ёритгичларда аниқланган муаммо туфайли Шимолий Америка ва Канада бозоридан 181 мингта автомобилни чақириб олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Акция 2005 ва 2007 йилларда чиқарилган Buick Lacrosse ва Pontiac Grand Prix моделлари учун амал қилади. Ёритгичлар носозлиги билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида компанияга ҳеч ким шикоят қилмаган. Улар бепул таъмирлаб берилади.
Аввалроқ General Motors хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо туфайли 2010 йилда чиқарилган Cobalt автомобилларини чақириб олиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)