Чеченистон президенти Рамзан Қодиров интернет-фойдаланувчиларни республика йўлларида рўй бераётган қоидабузарликлар ҳақида ахборот беришга чақирди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирган.
«Қани, кетдикми?! Обуна бўламиз ва ахборот билан таъминлаймиз!», — деб Рамзан Қодиров Чеченистон йўлларидаги қоидабузарликларни ёритиб бориш учун Instagram’да махсус ташкил этилган аккаунт хабарини репост қилган.
Махсус аккаунт қоидабузарликка гувоҳ бўлган фойдаланувчиларни мазкур ҳолатни суратга ёки видеога олишга, сўнг «ВКонтакте» ёки Instagram’даги махсус саҳифага жойлаштиришга ёки тегишли WhatsApp рақамига юборишга ва шу йўл билан қоидабузарни «реклама қилишга» чорлаган.
«Қоидабузарлик юз берган жой (қишлоқ, шаҳар, кўча) номи ва санани ёзишни ёддан чиқарманг. Йўлларимизни биргаликда хавфсиз қилайлик! Биргаликда биз кучмиз!», — дейилади махсус аккаунт хабарида.
Изоҳ (0)