Хитойлик бола 16 метрлик шаршарадан қулаб, омон қолди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.
Ҳодиса Гуйчжоу вилоятининг Бицзе шаҳрида юз берди. Исми ошкор этилмаётган болакай дўстлари билан дарё бўйида ўйнаётган эди. У ўзан устидан сакраб ўтиш вақтида мувозанатни йўқотиб, сувга тушиб кетган, тезкор оқим эса уни тезда шаршарагача оқизиб кетган.
Болакай шаршарадан қуларкан, йўл-йўлакай бўртиб чиққан тошни тутиб қолган ва унинг устига чиқиб олиб, полиция ходимларининг келишини кутиб турган. Тартиб посбонларидан бири ўзини арқон билан боғлаб, боланинг олдига тушган ва уни олиб чиққан.
Бола қандайдир жароҳат олган-олмагани маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)