Туркия шарқидаги Бингель вилоятида йўл устидаги минанинг портлатилиши натижасида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
CNN Turk телеканалининг маълум қилишича, бомба Курдистон ишчи партияси томонидан қўйилган. Ҳодиса Карлиова уездининг тоғли ҳудудида содир бўлди. Портлаш қурилмаси ҳарбийларнинг зирҳли автомобили йўлдан ўтиш чоғида масофадан ишга туширилган. Портлашдан сўнг, террорчилар аскарларни ўққа тутди, отишма юзага келди.
Бир неча ҳарбий жароҳатлар туфайли касалхонага етказилди. Ҳудудда ҳужум қилганларни қидириш бўйича операциялар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)