Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги отишмада камида тўрт киши ҳалок бўлди, 23 киши яраланган. Отишма Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги Пунч округи ҳамда Покистон Балакотидаги чегара блокпостларида рўй берган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Ҳодиса оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди, камида 20 киши яраланган. Покистон томонидан бир нафар одам ўлгани ва уч киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Кимнинг айби билан отишма бошланиб кетгани ҳозирча номаълум, томонлар жавобгарликни бир-бирига юкламоқда.
Изоҳ (0)