Гаити шимолида рўй берган автоҳалокат 16 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролар ҳимояси ишлари бўйича бошқармаси расмий сайтида хабар берилди, дея маълум қилди «РИА Новости».
Ҳодиса 15 август, шанба куни Кап-Аитен шаҳри яқинида содир бўлди: асосан аёллардан иборат йўловчилар ва кўмир, тахта каби маҳсулотларни маҳаллий бозорга олиб кетаётган юк машинаси мотоцикл билан тўқнашувдан қочиб, йўл четига ағдарилиб кетди.
Автоҳалокат оқибатида жароҳатланганлар бор, улар касалхоналарга ётқизилган.
Изоҳ (0)