Қозоғистон ёшлари ўртасида спайсга қизиқиш кучайиб бормоқда. Бу ҳақда шифокор-нарколог Нуржон Битимбаев «Nur.kz» мухбирига маълум қилган.
«Бугунги кунга келиб, героинга боғланиб қолганлар камайиб, спайсга берилганлар сони ортиб бормоқда, — дея ҳикоя қилади шифокор. — Кейинги уч-тўрт йил мобайнида бундай мурожаатлар жуда кўпайган. Улар орасида бу хавфли наркотикка 18 ёшдан бошлаб берилганлар бор».
Шу йил ёзининг ўзида қозоғистонликлар спайс қабул қилиб, машина рулига ўтирганлар тасвирга туширилган камида 2 та видеоролик гувоҳи бўлган. Улардан бири бахтли тасодифга кўра қурбонлар қайд этилмаган автоҳалокат билан якун топган.
Изоҳ (0)