Испаниянинг Мусерос шаҳрида ташкил этилган байрам вақтида бир киши буқа ҳужуми натижасида етган жароҳатлар оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
32 ёшли эркак 5,5 минг аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда ташкил этилган буқалар пойгаси вақтида жароҳат олган. У зудлик билан Валенсия шаҳридаги касалхонага ётқизилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Қайд этиш жоиз, июль ойи бошидан бери Кастельон, Аликанте, Толедо ва Мурсиядаги буқа пойгалари вақтида ҳам жами тўрт киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)