Россия Марказий сайлов комиссияси «Справедливая Россия» партиясининг ташвиқот газетасини тарқатилишига нисбатан Магадан сайлов комиссияси томонидан жорий этилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия МСК тақиқни ноқонуний деб топиш ҳақидаги қарорни 14 август, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилган. Аввалроқ ташвиқот газетасида ташқи кўриниши Россия бош вазири Дмитрий Медведевникига ўхшаш инсон карикатураси эълон қилинганди.
Магадан сайлов комиссияси ташвиқот газетасидаги карикатурада шахси аниқ одам — Россия бош вазири Дмитрий Медведев тасвирланган, деган хулосага келганди.
Россиядаги сайлов ҳуқуқларининг асосий кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг 48-моддасига мувофиқ, ташвиқот материалларида жисмоний шахснинг тасвиридан фақатгина шу шахснинг ёзма рухсати билан фойдаланиш мумкин, Магадан сайлов комиссияси эса Медведевдан бундай рухсатнома олинмаган, деб ҳисоблаган.
Изоҳ (0)