Россиянинг «қора рўйхати»га тушган мамлакатлардан келган тақиқланган (санкцияга тушган) озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси йўқ қилинади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Бунда гап 13 август куни Россиянинг санкция рўйхатига қўшилган беш мамлакат ҳақида ҳам бормоқда. Хусусан, агар Украина Европа Иттифоқи билан уюшиш тўғрисидаги битимнинг иқтисодий қисмини ратификация қилса, Украина маҳсулотлари ҳам чегарада йўқ қилинади.
13 август куни маҳсулотларини Россияга импорт қилиш тақиқланган мамлакатлар рўйхатига яна беш давлат — Албания, Черногория, Исландия, Лихтенштейн ва Украина қўшилганди. «Россельхознадзор» эмбаргога тушган мамлакатлар ўрнига ўринбосарлар топганини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)