Индонезияда келгуси ҳафтада нишонланадиган Мустақиллик куни тантаналарида терактлар уюштиришга тайёргарликда гумон қилинган уч нафар жангари қўлга олинди. Улар ИШИДга алоқадор эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қўлга олиш чоғида портловчи моддалар тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий ашёлар, детонаторлар, шунингдек, ИШИД рамзлари топилган.
Маълумотларга кўра, теракт мамлакат президенти Жоко Видодо туғилиб ўсган Ява оролидаги Соло шаҳрида уюштирилиши режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)