Мисрда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. «РБК» хабарига кўра, самолёт Ливия билан чегарага яқин жойда қулаган.
Бригада генерали Муҳаммад Самирнинг маълум қилишича, ҳодиса техник носозлик сабаб рўй берган, бироқ самолёт тури ва моделини маълум қилмаган. Авиаҳалокат натижасида экипажнинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.
Генерал Самирнинг қайд этишича, самолёт 13 август, пайшанба куни Ливия чегарасига яқин ҳудудда, Сива воҳасида ҳам ҳаво, ҳам қуруқликдаги кучлар ёрдамида олиб борилаётган аксилтеррор операцияси вақтида ҳалокатга учраган.
Изоҳ (0)