Туркиялик ёш келин-куёв уларнинг тўйи нафақат ўзлари ва қариндошлари учун, балки бошқалар учун ҳам хурсандчилик куни бўлиши керак, деган қарорга келди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
24 ёшли Фатхулла ва 20 ёшли Эзра уларга тўй учун совға қилинган пулларни суриялик қочоқларнинг қорнини тўйдириш учун сарфлади.
Улар хайрия ташкилоти ходимлари билан биргаликда, келин ва куёвлик либосида турган ҳолда, бир кунда тўрт минг кишига таом улашди.
Тўй Туркиянинг Сурия билан чегарасида жойлашган Килис шаҳрида бўлиб ўтди.
БМТ маълумотларига кўра, Суриядаги қуролли низо бошланганидан бери бир миллиондан ортиқ суриялик Туркиядан бошпана топган.
Изоҳ (0)