Американинг Apple компанияси хусусий интернет-телевидение хизматини ишга туширишни 2016 йилга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Apple интернет орқали ишловчи телевидение хизматини 9 сентябрь куни Сан-Францискода тақдим этишни режалаштирган эди. Бироқ бунинг учун CBS, Fox ва NBC телекомпанияларидан лицензия олиш жараёни кутилганидан кўпроқ вақт талаб этиши маълум бўлди.
Бундан ташқари, баъзи манбаларнинг маълум қилишича, компания АҚШ ҳудудида барқарор ишлашни таъминлаб берувчи етарли даражадаги кучли компьютер тизимига эга эмас.
Изоҳ (0)