2015 йили Персеид метеор ёмғирининг авж палласига Атлантика океанини кесиб ўтаётган самолёт ва кемаларнинг йўловчилари гувоҳ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Метеор ёмғири 13 август, пайшанба куни Тошкент вақти билан 5:30—18:00 оралиғида ўзининг энг юқори чўққисига чиқади. Бу вақтда метеор чақнашларини бемалол томоша қилиш имконини берадиган қора тун фақат Атлантика океани устида кузатилади. Бу муддат оралиғида соатига 100 дан ортиқ метеорни кузатиш мумкин бўлади.
Европанинг энг ғарбий нуқталари ва Шимолий Американинг энг шарқий ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам мос равишда Персеид фаоллигининг бошланиши ва якунланишини томоша қилишлари мумкин бўлади.
Персеиднинг фаоллиги бу йил нисбатан кучли бўлиши ва энг авжига чиққан вақтда соатига 120 тагача метеор кўриниши қайд этилмоқда. 2016 йилда эса бу кўрсаткич янада ошади. Бунга Юпитернинг гравитацион таъсири сабаб метеор оқими Ер томон силжигани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)