Туғма кўр ҳисобланган ҳиндистонлик Пранав Лал кўзи ожиз одамларга маконда мўлжал олишни осонлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган дастур ёрдамида овозли фотосуратлар тайёрлашни ўрганди. Бу ҳақда New Scientist хабар бермоқда.
vOICe номли дастур дастлаб рангли тасвирни оқ-қорага айлантиради, сўнг ўзига хос йўл билан уни чапдан ўнгга томон «ўқиб», англаш мумкин бўлган деталларни овоз ёрдамида «таржима қилади». Объектлар баландлиги оҳангнинг кучайиши билан, ёрқинлик эса баландликнинг кўтарилиши билан узатилади.
Лалнинг тан олишича, юзага келган куй орқали мураккаб шаклларни таниб олиш унинг учун осон эмас, бироқ одатда у яқинда ва узоқда айнан нима турганини англай олади. У саёҳатлар давомида vOICe’дан фойдаланади, манзараларни суратга олади ва энг яхши жаранглаётган суратларни сақлаб қўяди.
https://www.youtube.com/watch?v=8A5zwf_KNy0&феатуре=youtu.be
Изоҳ (0)