Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан 10 август куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Фуқаролик кодексига тузатишлар киритди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Киритилган тузатишга мувофиқ, давлат террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаганидан сўнг, содир этилган айбли ҳаракатлари террорчиликка қарши операция ўтказилишига сабаб бўлган шахсга нисбатан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлади.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 29 июль куни қабул қилинган ва 2015 йил 6 август куни Сенат томонидан маъқулланган эди. Тузатишлар 11 августдан эътиборан кучга кирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар