Ўзбекистонда давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа иш бошлади. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар бермоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасидаги 17, 4 миллион доллар миқдоридаги келишувга асосан амалга оширилмоқда. Маблағ 3 йиллик имтиёзли муддатни ҳисобга олган ҳолда 14 йилга берилган.
«Народное слово» газетаси маълумотларига кўра, лойиҳа тўрт йил давомида—2015 йилдан 2018 йилгача бажарилади. Унинг доирасида мамлакатдаги 157 та санитария-гигиена лабораториясини таъмирлаш, модернизация қилиш ва замонавий, юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)