БМТ Шимолий ва Жанубий Корея чегарасига миналар ўрнатилиши билан боғлиқ ҳодисани қоралади ва КХДРни Корея ярим оролида ярашув шартларини бузишда айблади, дея хабар бермоқда Meduza.
БМТ қўмондонлигидагилар таъкидлашича, қуролсизлантирилган ҳудудда содир бўлиб, икки нафар жанубий кореялик чегарачига жароҳат етказган портлаш тергов қилиниши натижасида миналар яқинда ўрнатилгани аниқланди. Шу тариқа БМТдагилар портловчи ускуналар Корея уруши давридан қолгани ҳақидаги эҳтимолни йўққа чиқарди.
КХДРдагилар эса на чегара ҳудудидаги портлаш билан боғлиқ ҳодиса, на БМТ баёноти юзасидан фикр билдирганича йўқ.
Нашр эслатишича, 4 август куни икки нафар жанубий кореялик чегарачи Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда мина портлашидан зарар кўрди. Улар касалхонага ётқизилди, бирининг иккала оёғи ҳам, иккинчисининг битта оёқ кафти кесиб ташланди.
Изоҳ (0)