Германиянинг Die Welt нашри «Уралвагонзавод»нинг Russia One ёки R1 номли янги трамвайи кўп афзалликларга эга эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Россия кўп йиллардан буён трамвай каби жамоат транспортига мақсадли равишда маблағ сарфлаб келмоқда. Санкт-Петербург ва Москва Мельбурн ва Берлин билан бир қаторда дунё бўйича энг узун темир йўллари билан мақтана олади», — дейди немис журналисти.
Russia One трамвайини ишлаб чиқараётган «Уралвагонзавод» уни «дунёдаги биринчи бизнес-класс трамвайи» деб атади. Ўзининг ташқи кўриниши билан у машҳур Голливуд фильмидаги бэтмобилни эслатади.
R1 трамвайини кўп миқдорда ишлаб чиқариш 2016 йилдан йўлга қўйилади. У дастлаб Екатеринбург шаҳрида синаб кўрилади. R1 трамвайининг қиймати бир миллион евро атрофида баҳоланиб, бу Европа компанияларининг шу каби маҳсулотидан икки марта арзондир.
Изоҳ (0)