Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Полиция махсус бўлинмаси 8 август, шанба куни Брюсселнинг Сент-Жос туманида қуролланган жиноятчи борлиги гумон қилинган уйни забт этди, аммо у ерда ҳеч ким йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълумотларига таяниб, «Zakon.kz» хабар бермоқда.

Фото: ren.tv

Фото: ren.tv

Аввалига ОАВ полиция 7 август, жумага ўтар кечаси бу ҳудудда рўй берган отишма иштирокчиларидан бири яширинган уйни қуршаб олганини маълум қилганди. Бироқ забт этиш чоғида уй бўм-бўш эканлиги маълум бўлди.

Июль ойи охирларида махсус бўлинма одамлар гаровга олингани ҳақидаги хабардан сўнг Брюссель марказидаги хонадонлардан бирида собиқ ҳарбий қамалиб олган кўпқаватли уйни кечаси билан қамал қилган, бироқ ишғол чоғида бинода тутқунлар  йўқлиги, ҳарбий эса қуролланмагани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар