Полиция ходимлари АҚШнинг Лос-Анжелес округидаги Лонг-Бич шаҳрида тунда пичоқ билан олти кишига жароҳат етказган номаълум шахсни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса саломатлиги тикланаётган беморлар дам олиш уйида содир бўлган. Номаълум кимса бир гуруҳ кишилар, жумладан, уч нафар аёлга пичоқ билан ҳужум қилганидан сўнг полиция чақирилган.
Етиб келган полиция ходимлари ушбу шахсни отиб ўлдирди. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)