Эстонияда Африка вабоси вируси аниқланди. Бу ҳақда «Vesti.ru» маълумотларига таяниб, «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.
8 август, шанба куни 6426 бош чўчқа боқиладиган фермада ушбу вирус борлиги маълум бўлган. Энди бу ҳайвонларнинг барчаси йўқ қилиниб, бинога инфекцияга қарши воситалар ёрдамида ишлов берилади. 3 километр айланада карантин, 7 километр атрофда эса кузатув ҳудуди ташкил этилади.
Эстонияда бу вирус билан касалланиш ҳолатлари олдин ҳам қайд этилган, жами тўққиз хўжалик 2228 та уй чўчқасини нобуд қилишга мажбур бўлган эди. Африка вабоси одамлар ҳаётига хавф солмаса-да, чорвачилик соҳасига катта иқтисодий зарар келтиради.
Изоҳ (0)