Россиянинг Малидаги элчихонаси мамлакатнинг Севаре шаҳрида қуролланган жангарилар томонидан Byblos меҳмонхонасининг қўлга олиниши чоғида Россия фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бизда мавжуд маълумотларга кўра, барча ҳамюртларимиз соғ-омон. Россия элчихонаси вазиятни синчиклаб кузатиб бормоқда»,— дея маълум қилган элчихона вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Reuters Малидаги меҳмонхонага ҳужум оқибатида Россия, Украина ва ЖАР фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)