6 август оқшомида Европа лигасида учинчи саралаш босқичи жавоб учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Arena.uz».
Ўзбекистонлик Одил Аҳмедов тўп сурадиган Россиянинг «Краснодар» жамоаси бир ҳафта муқаддам ўз майдонида Словакиянинг «Слован» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб учрашувида краснодарликлар муроса йўлини танлади – 3:3.
Аввалги ўйиндан фарқли равишда Аҳмедов бу сафар асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўзининг фаоллиги орқали жамоасига пенальти ишлаб берди. 11 метрлик нуқтадан эса Смолов рақиб дарвозасини ишғол қилди..
Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир вакили Санжар Турсунов ҳам кеча ўз жамоаси билан Европа Лигаси саралаш ўйинларида майдонга тушди. Турсуновнинг «Ворскла» клуби ўтган ҳафтада «Жилина» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Кечаги учрашувда эса украиналиклар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар томонидан киритилган голлардан бирига Турсунов муаллифлик қилди.
Афсуски, «Жилина» жамоаси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўз мақсадига етди ва рақиб дарвозасига гол киритди. Шу тариқа Турсунов ва унинг жамоаси ўта аламли тарзда Европа лигаси билан хайрлашди.
Изоҳ (0)