Аргентинанинг «Ривер Плейт» жамоаси Либертадорес кубоги финалининг жавоб ўйинида ўз майдонида Мексиканинг «Тигрес» клубини қабул қилди, деб хабар беради «Arena.uz».
«Монументаль Антонио Веспусио Либерти» стадионида ўтган учрашувда мезбонлар рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллади ва мусобақа ғолибига айланди.
Бу Аргентина клуби тарихида Либертадорес кубогидаги учинчи ютуқ бўлди. Жамоа 1986 ва 1996 йилларда ҳам мусобақада ғалаба қозонганди.
Либертадорес кубоги. Финал. Жавоб учрашуви
Ривер Плейт (Аргентина) – Тигрес (Мексика) 3:0 (1:0)Голлар: 1:0 – 45 Аларио, 2:0 – 75, пенальти Санчес, 3:0 – 79 Фунес Мори.Ривер Плейт – Бароверо, Ваньони, Фунес Мори, Майдана, Санчес, Майяда, Понсио, Краневиттер (Гонсалес, 82), Бертоло, Кавенаги (Пискуличи, 77), Аларио (Дриусси, 69).Тигрес – Гусман, Жуниньо, Ривас, Хименес (Геррон, 77), Торрес, Аревало (Дуэньяс, 65), Писарро, Акино, Дамм, Собис, Жиньяк.Огоҳлантиришлар: Аларио (9), Хименес (17), Жуниньо (19), Жиньяк (22), Ривас (25), Фунес Мори (47), Кавенаги (56), Торрес (72), Санчес (75).Биринчи ўйин – 0:0.
Изоҳ (0)