Бразилиялик сиёсатчи Жота Силва ЖЧ—2014 ярим финалида Германиядан (1:7) учралган мағлубиятни мамлакат тақвимига янги хотира куни сифатида киритиш таклифи билан чиқди, деб хабар қилади «Arena.uz».
«Бу байрам эмас, балки хотира куни бўлади. Одамлар ўша ўйиндан кейинги икки ёки уч ой давомида ‘Германиянинг навбатдаги голи’ юзасидан ўзаро ҳазиллашиб юрди. Аммо Бразилия футболидаги инқироз ҳамон давом этмоқда. Ўз-ўзимизга савол беришимиз керак: қаерга қараб кетяпмиз?
Шундай кун бизга аниқ жавобни беради», — деди Силва.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2014 йилнинг 8 июль куни Белу-Оризонти шаҳрида бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)