ФИФА ташкилоти миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яна бир поғона пастлаб, 76-ўриндан жой олди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ўзбекистон июль ойи рейтингида ҳам бир поғона пастлаганди.
Осиё жамоалари ичида Ўзбекистон Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда БАА термаларидан кейин 6-ўринда бормоқда.
ФИФА рейтингини ҳамон Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди. Шу пайтга қадар иккинчи ўринда борган Германия термаси 3-ўриндаги Бельгия билан жой алмашди. Кейинги ўринларда Колумбия, Бразилия, Португалия, Руминия, Англия, Уэльс терма жамоалари бормоқда.
Копа Америка мусобақасида бош совринни қўлга киритган Чили терма жамоаси кучли ўнликдан ўрин олгани ҳам эътиборга молик.
1. Аргентина2. Бельгия3. Германия4. Колумбия5. Бразилия6. Португалия7. Руминия8. Англия9. Уэльс10. Чили41. Эрон54. Жанубий Корея56. Япония61. Австралия70. БАА76. Ўзбекистон
ФИФА рейтинги билан қуйидаги манзилда тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)