Анжей Дуда Польша президенти сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дуданинг инаугурациясида 600 га яқин меҳмон, хусусан, мамлакатнинг собиқ бош вазирлари Ежи Бузек, Ян Кшиштоф Белецкий ва Казимеж Марцинкевич, шунингдек, Польша собиқ президентлари Лех Валенса ва Александр Квасневский иштирок этди.
Номзоди мухолифатдаги «Ҳуқуқ ва адолат» партиясидан илгари сурилган Дуда президент сайловининг 24 май куни бўлиб ўтган иккинчи турида ғалаба қозонганди.
У сайловчиларнинг 51,55 фоиз овозини қўлга киритди. Дуданинг сайловдаги асосий рақиби, Польшанинг аввалги президенти Бронислав Коморовскийни эса 48,45 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)