Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаат қилган курсклик фермер аёл Анастия Долгополованинг маълум қилишича, ҳосилининг бир қисмини суд ижрочилари ўғирлаб кетган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мен йўғимда, менинг рухсатимсиз, мени огоҳлантирмасдан комбайн келган. Айтишларича, одамлар келиб, «КамАЗ»ларга ғаллани ортиб, қайтиб кетган. Келганлар суд ижрочилари бўлган. Улар тахминан икки гектар майдондан ҳосилимни ўғирлаб кетди», — деди Долгополова.
Фермер аёлнинг қўшимча қилишича, у ёрдам сўраб ҳуқуқшуносларга мурожаат қилган. Ўз навбатида, Курск вилояти бош суд ижрочиси ёрдамчиси Олга Дубининанинг маълум қилишича, ижрочилар аёлнинг даласига бормаган ва ҳеч нарсани олиб кетмаган.
Анастасия Долгополова аввалроқ Путинга қилган видеомурожаатида ҳосилни йиғиб олиш учун пули ва имконияти йўқлиги, шу сабаб далани ёқиб юбориш билан таҳдид қилганди. Кейинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путинга қаратилган видеомурожаатдаги ахборот текширилгани ва аксарият ўринлари ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)