Украина Бош прокуратураси давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрида 6 август куни Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан чиқарилган чақирув қоғозини чоп этди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Унга кўра, Янукович Бош прокуратурага 11 август куни 11:00 га чақирилган.
Собиқ президент жиноят иши бўйича тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши учун бўлим бошлиғи Юрий Безшчаснийга учраши керак.
Изоҳ (0)