Непалнинг Лангтанг тоғли ҳудудида шу йил апрель ойида бўлиб ўтган зилзилада ҳалок бўлган яна 17 кишининг жасади топилди. Маҳаллий аҳоли бу ҳақда маъмурларни ўтган ҳафтада огоҳлантирган, аммо ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли уларни пойтахт Катмандуга, ДНК экспертизаси ўтказиш учун етказишнинг иложи бўлмаган, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Эслатиб ўтамиз, Непалда 25 апрелда рўй берган 7,9 магнитудали зилзила оқибатида 9 минг атрофидаги аҳоли ҳалок бўлган, 22 мингдан зиёд фуқаро жабрланган эди.
Изоҳ (0)