Хитойда йирик интернет-компаниялар, савдо ва ижтимоий тармоқлар сайтлари киберхавфсизлигини таъминловчи полиция бўлимлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Мамлакат ички ишлар вазирининг ўринбосари Чэнь Чжиминь: «Янги полиция бўлимлари ёрдамида ҳар қандай кибержиноятчини қисқа муддатда қўлга олишимиз мумкин», – дея таъкидлаган. Унинг сўзларига қараганда, янги чоралар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ўғирлик, фирибгарлик ҳамда нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олишда кўмак беради.
Маълумот учун, Хитойда жорий йил июль ойида киберхавфсизлик ҳақидаги янги қонун лойиҳаси чоп этилган.
Изоҳ (0)