Европа Иттифоқи Ямандаги бўҳрондан жабрланганларга ижтимоий ёрдам тариқасида қўшимча 12 миллион евро ажратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
10 миллион евро Яманнинг ўзидаги фуқароларни озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам билан таъминлашга йўналтирилса, қолган 2 миллион евро мамлакатдан Жибути ва Сомалига ўтган қочоқлар эҳтиёжи учун ишлатилади.
Ижтимоий ёрдам бўйича еврокомиссар Христос Стилианидис «Ямандаги бўҳрон кўлами ниҳоятда кенгайиб кетди. Аҳолининг 80 фоизи ёрдамга муҳтож», — дея таъкидлаган.
Изоҳ (0)