Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ экспертиза якунлари Реюньон оролида топилган қанотлар ўтган йили йўқолган Boeing самолётига тегишли бўлганини кўрсатганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Куала-Лумпурдан Пекинга йўл олган ва бортида 227 нафар йўловчи, 22 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 777-200 2014 йил, 8 март куни йўқолган. Унинг кейинги тақдири ҳозиргача номаълум.
Изоҳ (0)