Россия Давлат думаси спикери Сергей Наришкин 1945 йилда АҚШ томонидан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланиши бўйича халқаро трибунал тузишга чақирди. «Инсониятга қарши жиноятларда даъво муддати бўлмайди», — дея таъкидлаган Наришкин атом бомбардимонларининг 70 йиллигига бағишланган давра суҳбатидаги чиқишида. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россия парламенти спикери сўзларига қараганда, Японияга қарши ядро қуролини қўллашга ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган, Хиросима ва Нагасакининг тинч аҳолиси эса япон ҳарбийлари содир этган жиноятлар учун жавоб бермаслиги керак эди.
Изоҳ (0)