Саудия Арабистони жануби-ғарбидаги Абҳа шаҳрида жойлашган масжидда портлаш юз берди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, портлаш оқибатида хавфсизлик хизматининг 17 нафар ходими ҳалок бўлди.
Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, ҳодиса натижасида 25 киши тан жароҳати олган. «Ал-Жазира» телеканали маълумотларига кўра, портлаш «камикадзе»нинг айби билан юз берган.
«Абҳа шаҳридаги масжидда юз берган портлаш оқибатида хавфсизлик хизматининг 17 нафар ходими ҳалок бўлди», — дейилади телеканал ахборотида.
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Асир маъмурий округида жойлашган Абҳа шаҳрида юз берган. Телеканалнинг аниқлик киритишича, одатда мазкур масжидга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ибодат учун келарди.
Изоҳ (0)