АҚШ аэрокосмик агентлиги (NASA) Россия кемаларида Халқаро космик станцияга парвозларни амалга ошириш бўйича келишув муддатлари узайтирилганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
ХКСга парвозлар бўйича шартноманинг 2017 йилгача узайтирилиши АҚШ бюжетига 490 миллион долларга тушади. Бу ҳақда NASA раҳбари Чарльз Болден Конгрессга йўллаган мактубида маълум қилди.
Болден шартнома узайтирилишини федерал бюджет томонидан етарли маблағ ажратилмагани маҳаллий United Launch Alliance ва SpaceX компанияларига астронавтларни ХКСга элтишга қодир техник воситалар ишлаб чиқаришни якунлашга имкон бермаётгани билан изоҳлади.
Изоҳ (0)