Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча диний ва миллий маросимлар тежамкорлик билан, исрофгарчиликсиз ўтказилиши тўғрисида фатво чиқарди. Фатво матни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида эълон қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони барча мўмин-мусулмонлар диққат-эътиборларига ҳавола қилиб, унга амал қилишларини сўрайди:Юқорида зикр этилган сўзлар шариатимиз кўрсатмаларидан бўлиб, унга амал қилмоқ ҳар бир мусулмон учун икки дунёда савоб ва мукофот ҳосил этишида сабаб бўлади, иншааллоҳ.
- Мусибатхоналарда пайшанбалик ва якшанбалик номи билан қилинаётган эҳсон маросимлари ҳеч бир диний китобларда ёзилмаган ва айтилмаган.
- Маййитни иложи борича тезроқ дафн этиш лозим. Маййит соҳиблари қариндош-уруғлари қаерда яшашларидан қатъий назар дафн маросимига етиб келиш имкониятлари мавжуддир.
- Мусибат етган хонадонда муайян кунга боғламасдан бақадри ҳол оила иқтисодига зарар етказмайдиган ҳолатда бирор марта эҳсон қилиб ўтказилса кифоя. Уни ҳам илмий мажлис тарзида ўтказилиб, Қуръон тиловати, ҳадиси шарифлар асосида файзли мавъизалар қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
- Қабр атрофини эмас, балки умум қабристон атрофини мустаҳкам девор билан ўраш орқали қабристонлар ҳурматини сақлаш мумкин бўлади.
- Шунингдек, никоҳ тўйлари ва ақиқа каби маросимларни ниҳоятда иқтисод ва тежамкорлик билан ўтказишлик шариатимиз таълимоти руҳига жуда мувофиқдир.
- Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари байрам бўлгани учун бу кунларни азага айлантирмасдан ўзига муносиб ҳолда яхши ўтказиш лозим. Марҳумларни ёдлаш ва руҳларига дуои хайр қилиш жоиз, лекин бу ҳайит байрамига таъсир кўрсатмаслиги даркор.
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча имом-хатибларга, маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига жойларда тўй ва бошқа маросимларни жуда ҳам ихчам, ҳар бир оиланинг иқтисодий ҳол-қудратини эътиборга олган ҳолда ўтказишларида уларга тавсия беришларига чорлайди.
- Барча диний ва миллий маросимлар тежамкорлик билан, исрофгарчиликсиз ўтказилсин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир» – деб огоҳлантирган (Исро сураси, 27-оят).
- «Покизалик имон белгисидир», — деган ҳадиси шарифга мувофиқ бўлади. Ислом шариати мусулмонларга ҳаргиз қийинчиликни раво кўрмайди, чунки Қуръони каримда «Аллоҳ таоло сизлар учун бу динда ҳаргиз қийинчилик яратмади» (Ҳаж сураси, 78-оят), деб айтилган. Бошқа бир оятида «Аллоҳ таоло ҳеч бир бандага қўлидан келмайдиган ишларни буюрмайди» (Бақара сураси, 286-оят), дейилган. Аллоҳ таолонинг мазкур оятлари мусулмонлар диний маросимларини осонлик билан ўтказишлари ва бемалол ибодат қилишлари учун нозил бўлган. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг: «Вафот бўлганларнинг яхши сифатларини айтиб эсланглар», — деган муборак ҳадисларининг маъносидан ҳам аён бўлиб турибдики, вафот этган одамни ёдлаш хотин-қизлар соч юлиб, ёқа йиртиб, кўкрагига уриб йиғлаши эмас, балки фақат уни таниган-билган, қўни-қўшнилар, ёру биродарлар ва қариндош-уруғлар йиғилиб дуолар қилиб ёдлашса кифоя.
Ҳақ таолодан марҳумларимизни мағфират этишини, ёшларимизга тавфиқ ва ҳидоятда бардавом бўлишларини сўраймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар кенгаши раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ
Изоҳ (0)