Смартфонлар учун ғилофлар ишлаб чиқарувчи Spigen компанияси Samsung’нинг Galaxy Note 5 ва S6 Edge+ флагман смартфонларининг дастлабки суратларини намойиш этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Spigen янги смартфонларнинг техник кўрсаткичлари ҳақида ахборот бера олмайди. AnTuTu мутахассислари баҳолашларига кўра, ҳар иккала смартфон ҳам 5,6 дюйм ва 2560х1440 пикселли экран билан таъминланади.
Samsung’нинг бу флагманлари 8 ядроли, частотаси 2,1 гигагерц бўлган Exynos 7420 процессори асосида ишлайди. Тезкор хотира ҳажми 4 гигабайт, ички хотира эса 16 гигабайтни ташкил этади. Асосий ва олд камералар эса мос равишда 16 ва 5 мегапикселга тенг.
Изоҳ (0)