Apple ва Google корпорациялари фойдаланувчиларга ўзлари истаган маълумотларни улар бу ҳақда сўрашга улгурмасдан туриб етказиб бериш имкониятига эга технология устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди «РБК».
Бундай функциялар корпорациялар маҳсулотларида шу йил сентябридаёқ пайдо бўлиши мумкин.
Ушбу технологияларни ишлаб чиқишда компаниялар турли усуллардан фойдаланади. iOS операцион тизимининг тўққизинчи версиясида пайдо бўладиган Apple портатив ёрдамчиси iPhone’да сақланаётган ахборотдан келиб чиқиб, маълумотларни таклиф қилади. Ўз навбатида, Google почта, тақвим, онлайн-қидирув каби онлайн-сервислардаги маълумотлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)