Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ёнғин бўлаётган ҳудудда фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, 29 июль куни соат 17:32 да Хоразм вилояти ФВБга Урганч шаҳар, “Навбаҳор” МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар айтилган манзилга соат 17:36 да етиб бориб, ёнғин соат 18:01 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда қутқарувчилар бир нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
20 июнь куни соат 11:42 да Фарғона шаҳар “Нурафшон” МФЙдаги кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғинда 7 киши қутқарилган эди.
Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлиги мукофотни топшириш маросимида марҳумнинг турмуш ўртоғига 50 млн сўм берилганини маълум қилган.
Шунингдек, Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди.
Изоҳ (0)