Ҳиндистоннинг бир қатор ҳудудларида сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ўтган ҳафта мобайнида ҳалок бўлганлар сони 220 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС». Ҳиндистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бир неча ўнлаб кишилар бедарак йўқолган, ўн миллиондан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолган.
Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штати ва шарқида жойлашган Ғарбий Бенгалия штатига табиий офат натижасида энг кўп зарар етди. Уларнинг ҳар бирида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Қочоқларга ёрдам тариқасида хавфсиз ҳудудларда икки мингдан ортиқ вақтинчалик чодир шаҳарча барпо этилди. Ижтимоий хизматлар ва хайрия ташкилотлари томонидан 300 га яқин тиббий лагерь ташкил этилди.
Изоҳ (0)