Қозоғистоннинг Акмола вилояти, Макинск шаҳрида ҳудуд полициячиси ёрдамчиси аввал турмуш ўртоғини, сўнг ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Интерфакс-Қозоғистон» агентлиги маълумотларига таяниб, «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.
Фожиа 4 август, сешанба тонгида полиция капитани хонадонида рўй берган. Ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда, жумладан, қурол нима учун полициячида ишда йўқ пайти бўлгани текширилмоқда.
Ҳалок бўлган эр-хотиннинг уч ёшли боласи қолган.
Изоҳ (0)