Бельгия пойтахти Брюсселда сўнгги бир ҳафтада иккинчи марта одамлар гаровга олинди. «Segodnya.ua» хабарига кўра, ҳодиса шаҳарнинг шимолий қисмида, асосан муҳожирлар истиқомат қиладиган туманда юз берган.
«Одамлар гаровга олингани муносабати билан, Павийон кўчасида ҳаракат тўхтатилган», — дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар баёнотида.
Аввалроқ Бельгия махсус бўлинмалари Луиз марказий кўчасидаги бутун бир мавзени ўраб олишга мажбур бўлганди — у ерда ўз хонадонига қамалиб олган собиқ ҳарбий жамоат тинчлигига таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)