Хитойда диаметри тахминан 23 метрга тенг дунёдаги энг катта соябон яратилди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Соябонни шарқий Цзянси провинциясидаги компаниялардан бири ясади.
Конструкция диаметри қарийб 23 метр, баландлиги 14,4 метрни ташкил этади. Соябоннинг оғирлиги 5,7 тоннага тенг бўлиб, у 418 квадрат метр майдонни эгаллайди.
Соябон Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. Соябон катталиги бўйича бундан аввалги рекорд Ҳиндистонда 2010 йилда ўрнатилган эди: ҳинд соябони 17,06 метр диаметр ва 10,97 метр баландликка эга эди.
Изоҳ (0)