Mail.ru Group компанияси асосчиларидан бири Юрий Мильнер DST Global V инвестиция фондига 1,7 миллиард доллар маблағ жалб этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бадалнинг сотилиши 2015 йил 17 июль куни бўлиб ўтган. Фонднинг жами маблағлари миқдори ошкор этилмаяпти. Бу Мильнернинг ҳисоб бўйича бешинчи инвест-фонди бўлди.
Мильнернинг фондлари технологик компаниялар ва стартапларга сармоя киритади. Шунингдек, мазкур ишбилармон фан соҳасидаги бир қатор мукофотлар таъсисчиси ҳисобланади. Юрий Мильнер биринчи Digital Sky Technologies фондини 2005 йили миллиардер Алишер Усмонов билан биргаликда ташкил этган.
Изоҳ (0)