Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйишини расман эълон қилган УЕФА президенти Мишель Платини сайлов дастурига футбол бўйича жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этувчи жамоалар сонини 32 тадан 40 тагача ошириш ғоясини киритмоқчи. Бу ҳақда «Championat.com» хабар бермоқда.

Мишель Платини. Фото: 2012.football.ua

Мишель Платини. Фото: 2012.football.ua

Франциялик футбол амалдори мазкур таклифни 27 август куни Монакода бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида маълум қилмоқчи. Аввалроқ Платини футбол бўйича Европа чемпионати финал босқичида иштирок этувчи терма жамоалар сонини 16 тадан 24 тагача ошириш ҳақида қарор қабул қилганди.

Бундан ташқари, Платини оқ карточкани жорий этиш (футболчини 10 дақиқага четлатишни назарда тутади) ва 18 ёшга тўлмаган футболчиларни трансфер қилишни тақиқлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, ФИФАнинг янги раҳбари сайлови 2016 йил 26 февраль куни бўлиб ўтади. Ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Йозеф Блаттер ФИФА тарихидаги энг йирик коррупция можароси сабаб, истеъфога чиқишини эълон қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди