Финляндиянинг Хюрюнсалми шаҳарчаси яқинида ботқоқ футболи бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради «Eurosport.ru».
Мусобақа 1998 йилдан бери ҳар йили Финляндияда ўтказиб келинади. Жорий йил 22 та майдонда 300 дан ортиқ жамоа 6 та лигада кураш олиб борди: микс-лига, ҳаваскорлар (аёллар), профессионаллар (аёллар), ҳаваскорлар (эркаклар), бизнес-лига ва профессионаллар (эркаклар).
Профессионаллар ўртасидаги баҳсда Россиянинг SPb Lakes клуби Финляндиянинг Telinekataja жамоасини овертаймда 2:1 ҳисобида таслим этди.
Изоҳ (0)